Россия ва Қозоғистоннинг бир нечта банклари Ўзбекистонда ўз филиалларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратовга таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Бир йўла бир нечта хорижий тижорат банклари ўзбек бозорида ишлаш истагини билдирди. Шўъба банкни ташкил этишга дахлдор маълум бир талабларимиз бор, улар мазкур талабларни бажариш устида ишламоқда. Батaфсил тўхталадиган бўлсак, шу ерда шўъба банкини ташкил этиш учун ‘Халик банк» самарали иш олиб бормоқда», — деди у куни кеча пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига қараганда, Россия ва Қозоғистоннинг бошқа бир нечта банклари ҳам Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш истагини билдирган.
У, шунингдек, бир қатор молиявий институтлар ажратилаётган кредит линиялари орқали маҳаллий банклар капиталларига кириш истагида эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)