Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бобур Элмуродов Самарқанд вилоят бош архитектори лавозимига ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Шу вақтга қадар Самарқанд вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Норқул Содиқов нима сабабдан ишдан олинганлиги номаълум.
Бобур Элмуродов 2017 йилдан бери Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Бобур Элмуродов Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. У 2013—2015 йилларда Самарқанд шаҳри бош архитектори лавозимида ҳам ишлаган. 2015—2017 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида турли лавозимларда ишлаган.
Изоҳ (0)