SpaceX раҳбари Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасига учувчисиз ҳаракатланадиган Crew Dragon космик кемасини, шунингдек, унинг кабинасидан олинган кадрларни жойлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Falcon-9 ракета-кўтаргич маҳаллий вақт билан тунги соат 02:49 да Канаверал бурнидаги космодромдан кўтарилган. Кемалар АҚШ шарқий соҳиллари вақти билан 3 март куни тонгги 03:30 да туташиши режалаштирилган.
Бортга 200 килограмм юк ва скафандр кийган маникен жойлаштирилган.
АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг сўзларига кўра, ушбу самолёт АҚШни ўзининг шахсий парвозларини тиклашга яқинлаштирган.
NASA Space Shuttle қайтувчи фазовий парвозлар дастурини тугатгандан сўнг, 2011 йилда ўз шахсий парвозларини тўхтатган. Шундан бери астронавтлар Халқаро космик станцияга Россиянинг «Союз» кемаларида қайтар эди.
NASA ва Роскосмос шартномасининг муддати 2019 йилнинг охирида тугайди.