• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Ҳокимият олдида ўзини ёққан тадбиркор, Ҳалимахоннинг лицензияси ва семиз мелисалар, олтин захираси ва контрактнинг ошиши, шунингдек, яна сериаллар машмашаси

    «Дарё» тугаётган ҳафтанинг энг муҳим янгиликларини эсга олиб ўтади.

    Ҳафта бошида юрдошлар янги юз минг сўмлик купюрани ишлата бошлади. Сўнгги йиллардаги анъанага кўра, янги купюра билан суратга тушиб, ижтимоий тармоқларга жойлаш кенг тарқалди. Фалакиётшунос олим Мирзо Улуғбек ва унинг расадхонаси тасвири туширилган купюра сарғиш-оч жигарранг тусдадир.

    * * *

    Сўнгги ойларда жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасида бўлган сериал машмашаси ўтаётган ҳафтада ҳам тингани йўқ. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова муносабат билдириб, сериаллардан қўрқмасликка чақирди ва «Бутун дунёда сериаллар намойиш қилинади. Аввало, биз фарзандларимизни воқеликка мустақил, объектив, танқидий ва таҳлилий муносабатда бўлиб, ҳар қандай вазиятда тўғри хулоса чиқара оладиган қилиб тарбиялашимиз керак...», «...Кимнинг ўз фикри бўлмаса, бошқанинг фикрига эргашиб кетаверади. Дунёқараши тор, ўз фикри йўқ инсонни бошқариш осон...», «...Назаримда, миллий сериалларни кўпроқ яратиш, телеканалларда намойиш этиш зарур. Афсуски, ҳозирги миллий сериалларни мақтаб бўлмайди. Кўпроқ маиший масалалар атрофида бўлгани етмагандек, панд-насиҳатга кўп урғу берилган. Ёшларни руҳлантириб, уларга мотивация берадиган, олға интилишга ундайдиган сериаллар деярли йўқ...», деди.

    * * *

    26 февраль куни соат 10:30 ларда Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникасининг иситиш қозонхонасида қозон портлади. Натижада воқеа жойи яқинидаги 4-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари жабрланди, уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг саломатлиги қониқарли ҳолда.

    * * *

    Ўзбекистонда январь ойида олтин-валюта захиралари 206 миллион долларга кўпайгани хабар қилинмоқда. Мамлакатнинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми 1 февраль ҳолатига 26,6 миллиард долларни ташкил этди. Шунингдек, яқин беш йилда олтин захираларининг ўсиши 474 тоннани (18,75 миллиард долларга тенг) ташкил этиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, яқин йилларгача мамлакат олтин захираси ҳақидаги маълумот давлат сири тоифасига киритилиб, жамоатчиликка ошкор қилинмасди.

    * * *

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Актриса Ҳалима Иброҳимова ва яқинда ташкил этилган «Браво» жамоасининг лицензияси тугатилди. Бунга сабаб уларнинг ижодидаги камчиликлар, фаҳшни тарғиб этувчи сўзлар ва ахлоқсиз ҳажвиялардир. Айтилишича, бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда актриса Ҳалима Ибрагимованинг сўкингани тасвирланган видеолар тарқалмоқда. Шунингдек, «Гап йўқ» триосига саёз ва бачкана ҳазиллари учун огоҳлантириш берилди.

    * * *

    Ўзбекистон ОТМларида март ойидан тўлов-контракт нархлари оширилши маълум бўлди. Ўтган йилдан ОТМлардаги тўлов-контрактлар миқдори энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилган, бу эса энг кам иш ҳақи ошса, тўлов-контракт миқдори ҳам ошишини англатади. Талаба контрактини олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйган бўлса ҳам, барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишига тўғри келади.

    * * *

    Ўзбекистонда депутатлар, ҳокимлар, вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг маошлари миқдори ошкор қилинди. Унга кўра қонунчилик паласи депутати, сенатор, вилоят ва туман ҳокимлари, вазир ва қўмита раисларининг лавозим оклади 1,5-2 миллион сўм атрофидадир. Шунингдек, бу пулга бир қанча устамалар ва мукофот пуллари қўшилади. Барча харажатлар бюджет ҳисобидан қопланади.

    * * *

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кузда Наманганда яна бир автозавод ишга тушиши маълум бўлди. Попда UzFoton бренди остида Хитойнинг ўрта сиғимдаги юк автомобиллари ва микроавтобуси ишлаб чиқарилади. Сентябрь ойидан корхона ойига 500-1000 дона автомобиль ишлаб чиқариши мумкин.

    * * *

    Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Наманган вилоятига борди ва Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Наманганда халқ билан мулоқотда бўлди, Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди, замонавий саноат корхонасида бўлди.

    * * *

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Сурхондарёлик йигит ўзини ҳокимият биноси олдида ёқиб юборганлиги видеоси тарқалди. Воқеа ўтган ҳафтада юз берган бўлиб, тадбиркор йигитнинг ёнишига кредитга олган пуллари эвазига очган кафесини Термиз тумани ҳокимлиги бузиб ташлагани сабаб бўлган. У тушунтириш сўраб бир неча марта ҳокимиятга мурожаат қилган, аммо ҳоким қабулига киролмаган. Шу боис норозилик тариқасида ҳокимлик биноси олдида ўзига ўт қўйган.

    Эслатиб ўтамиз, ноҳақликка норозилик тариқаси ўзига ўт қўйиш ҳодисаси янгилик эмас. 2010 йилда маҳаллий ҳокимият адолатсизлигига учраган тунислик тадбиркор Муҳаммад Буазизий шаҳар мерияси олдида ўзини ёқиб юборган.

    * * *

    Ички ишлар соҳасида вазни меъёрдан ортиқча хизматчилар бўлишига йўл қўйилмайди. Бу масалага президент Шавкат Мирзиёев шахсан эътибор қаратиб, «Бизга ортиқча вазнга эга зобит, ички ишлар ходими керак эмас. Бу ҳолатда қандай қилиб жиноятчини тутади? Спорт билан шуғуллансин. Бу менга эмас, ўзларига фойда. Муддат берамиз: уч ойми, олти ойми, шу вақт ичида ўзини ўнглаб, меъёрдаги вазнга тушсин», деди.

    * * *

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шунингдек ўтиб бораётган ҳафтада юз берган сезиларли янгиликлар сирасига Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг мактаб дарсликларини танқид қилгани, ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг (Эврил Турон) пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини танқид қилганларга берган жавоби, шунингдек, «Сўнгги император» ва «Эртуғрул» сериалларининг эфирдан олинишини қўшиш мумкин.

    03.03.2019, 13:59   Изоҳ (0)   58467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда кекса аёлни автобусдан тушириб юборган ҳайдовчи ва чиптачига ҳайфсан берилди

    03.03.2019, 11:48

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги: Термиз туманида ўзини ёқиб юборган эркакнинг кафеси бўлмаган, у тадбиркор ҳам эмас

    03.03.2019, 11:15

    Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яна бир чегара пункти иш бошлади

    03.03.2019, 10:15

    Шавкат Мирзиёев Болгария президентига табрик йўллади

    03.03.2019, 09:56

    Тошкентда адабиётшунос олим Омонулла Мадаев 76 ёшида вафот этди

    03.03.2019, 09:42

    Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи давомида Чортоқ тумани ҳокими ишдан олинди

    03.03.2019, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.