• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда 60 минг долларлик тиббий ускуналар мутахассис етишмаслиги сабаб ишлатилмаяпти

    Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи юзасидан сенатор Толибжон Мадумаров музокара ўтказди, деб хабар берди «Халқ сўзи».

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Жумладан, у қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

    «Айниқса, тараққиётимизнинг янги босқичида Президент ташаббуслари билан Қашқадарёда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг самараларини бермоқда.

    2018 йилда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 28,4 триллион сўмга етган ва 2017 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичлари 101 фоизни ташкил этган. 2018 йилда вилоятда 2 365 та кичик бизнес субъекти ўз фаолиятини бошлаган ва уларнинг сони қарийб 17 мингтага етган.

    Натижада вилоятда яратилаётган янги иш ўринлари сони ҳам ошиб бормоқда. 2018 йилда яратилган иш ўринлари сони 27 мингдан ошган ва бу борадаги прогноз параметрлари 101,5 фоизга бажарилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 ва 2018 йилларда вилоятга 3 маротаба амалга оширилган ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида 450 дан ортиқ лойиҳа тасдиқланган.

    Шунингдек, 2018 йилнинг ўзида янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 1 595 та, қишлоқ хўжалигида 2 453 та янги иш ўринлари яратилганлиги эътиборлидир».

    Сенатор Қашқадарё вилоятида ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатаётган кўплаб муаммо ва камчиликлар ҳам мавжудлигини айтиб ўтди.

    «Айниқса, айрим вазирлик ва марказий идораларнинг вилоятдаги мавжуд муаммолар ечимига комплекс ёндашмаётгани, уларни ҳал этиш бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг ташаббуслари, таклифлари, аҳолининг хоҳиш-истаклари етарли даражада инобатга олинмаётгани оқибатида қатор масалалар долзарблигича қолмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Қашқадарё вилоятининг айрим туманларини комплекс ривожлантириш бўйича дастурлардаги қатор чора-тадбирлар масъул вазирлик ва идораларнинг сусткашлиги оқибатида ўз вақтида амалга оширилмаган.

    Деҳқонобод туманини 2018—2019 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ 2018 йил охирига қадар амалга ошириш ва якунланиши лозим бўлган жами 143 та вазифадан 30 таси бажарилмаган. Жумладан, Республика даражасида бажарилиши белгиланган туман тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилиш ҳамда ‘Оқработ’ қишлоғи ҳудудидаги ‘Оқсарой’ тарихий обидасини таъмирлаш ишлари зарур молиявий маблағлар ажратилмаганлиги сабабли амалга оширилмаган. Миришкор туманини 2018—2019 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ 2018 йил учун белгиланган 248 та вазифадан 76 таси рўёбга чиқарилмаган. Хусусан, маблағ ажратилмаганлиги сабабли: ‘Авазчўл’ ва ‘Амир Темур’ сув йиғиш ва тарқатиш иншоотларини реконструкцияси, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида юқумли касалликларни аниқлаш лабораториясини қуриш; ирригация иншооти учун электр узатиш тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш вазифалари бажарилмаган.

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан айниқса, вилоят шаҳарларидаги, туманлар марказларидаги йиллар давомида сақланиб қолган коммунал соҳага оид муаммолар ечимига комплекс тарзда ёндашилмаётгани аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    Хусусан, Қарши шаҳридаги 1, 2-даҳалардаги 46 та кўп қаватли уйнинг 60 фоизини ички иситиш тизими ишдан чиққан. Шаҳардаги 222 та кўп қаватли уй учун локал қозонхоналарни қуриш ишлари тегишли дастурларда белгиланган бўлса-да, шу кунга қадар бошланмаган. Инвестиция дастурига киритилган ‘Сувоқова’ ДУК тизимидаги 18 та объектдан 7 тасида тегишли қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш учун зарур маблағлар ўз вақтида ажратилмаган.

    Молия вазирлиги ҳамда бошқа масъул тузилмалар томонидан аҳоли ва ижтимоий муассасаларни ичимлик суви билан зарур ҳажмда таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмаслиги оқибатида вилоятда истиқомат қилаётган 3 млн.дан ортиқ аҳолининг қарийб 47 фоизи ташиб келтириладиган ичимлик сувини истеъмол қилмоқда (айрим туманларда эса пулли)».

    Парламент аъзоси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар етарли даражада кўрилмаганини ҳам билдирди.

    «Вилоятдаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг аксарияти мукаммал таъмирга муҳтож. Деярли барчасида ичимлик суви, газ ва иссиқлик энергияси таъминоти билан боғлиқ тизимли муаммолар ва 340 нафар шифокор етишмаслиги юзага келган. Биргина Касби туманидаги энг замонавий тиббий техникалар билан жиҳозланган ‘Касби мадад шифў хусусий ташхислаш ва даволаш марказида қарийб 60 минг АҚШ доллари эвазига хориждан келтирилган лопороскоп жарроҳлик амалиётини ўтказишга мўлжалланган ускуна ва ЛОР-комбайн ускунаси малакали мутахассислар етишмаслиги сабабли ишлатилмаяпти», — деди у.

    Унинг фикрича, бу каби аксарият камчиликлар фақат Қашқадарё вилоятигагина хос эмас.

    «Ҳар бир ҳудудда минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига халақит бераётган кўплаб муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалалар мавжуд. Қолаверса, бу муаммоларни фақатгина ҳудудларнинг ўзлари ҳал этолмайди. Уларнинг самарали ҳал этилиши учун соҳага оид марказий идоралар (вазирлик, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқалар)нинг амалий саъй-ҳаракатлари, тегишли масалаларни ҳал этишга бўлган комплекс ёндашуви талаб этилади», — дея қўшимча қилди у.

    02.03.2019, 11:20   Изоҳ (0)   23266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?

    02.03.2019, 10:05

    Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик аёлнинг шахси аниқланди

    02.03.2019, 09:35

    Шавкат Мирзиёев Босния ва Герцеговина президиуми раисига табрик йўллади

    01.03.2019, 21:49

    Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

    01.03.2019, 21:21

    Якунланган сенат ялпи мажлиси, собиқ хотинини ўлдиришга киллер ёллаган фуқаро, ўқувчини урган ўқитувчи ва куннинг бошқа хабарлари

    01.03.2019, 21:18

    Андижондаги марказий поликлиникада юзага келган портлаш сабаблари маълум қилинди

    01.03.2019, 21:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.