2019 йилнинг 1 март куни Тошкент вақти билан соат 10:30 да Волгоград вилоятининг Михаилов туманидаги Р-22 «Каспий» федерал автомобиль йўлининг 765-километрида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.
ЙТҲ оқибатида Mitsubishi Outlander автомобили ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Улар орасида Ўзбекистон фуқароси, 1965 йилда туғилган, Тошкент вилоятининг Бўка туманидан бўлган Галина Анатольевна Серебрякова ҳам бор.
Бу ҳолат элчихонанинг консуллик бўлими томонидан назоратга олингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)