Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги етакчи халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорлик битимини имзолади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
«Илм-фан — 2020» миллий ривожланиш дастури доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битимини имзолади.
Imzoланган битимга кўра, вазирлик Times Higher Education билан Ўзбекистондаги ОТМларнинг жаҳон илм-фанидаги мавқеини мустаҳкамлаш, таълим бозорида рақобатбардошлигини ошириш, дунёнинг етакчи илмий-таълим марказлари, нуфузли университетларнинг халқаро рейтингига киритиш йўлида биргаликда ҳаракат қилади.
Келишув доирасида вазирлик республикадаги энг яхши университетлар ректорлари ва проректорларидан иборат Times Higher Education экспертлари билан биргаликда ишлайдиган ишчи гуруҳни шакллантиради.
Шунингдек, жаҳонга машҳур Elsevier нашриёт уйи билан SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш бўйича битим имзолади.
Мазкур келишув республика ОТМларига нуфузли халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш, пировардида университетларнинг халқаро глобал рейтингига кириш имконини беради.
Изоҳ (0)