Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

26 февраль куни Берлинда педагоглар ва мураббийларнинг ойлик маошини 6% га оширишни талаб қилиб касаба уюшмалари томонидан уюштирилган намойишда 10 мингга яқин киши қатнашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Report.az»

Фото: «Report.az»

Таълим муассасалари ва боғчалар 26—27 февраль кунлари ёпиқ бўлиши ҳақида ота-оналар олдиндан огоҳлантирилган. Шунингдек, бу ҳақдаги эълон профилли сайтларга ҳам жойлаштирилган.

Намойиш Германия давлат хизматчилари уюшмаси ва ер маъмурияти ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди олдидан бўлиб ўтган. Бу раунд 28 февраль куни бошланади.

«Умумий ҳисобда намойишда ўн мингга яқин киши қатнашган. Жамоат тартиби бузилган ҳолатлар қайд этилмаган», — дейди полиция.

Берлинда намойишчилар қўлларида «Ўқитувчи маош олишга лойиқ», «Барча фуқароларга яхши маош берилсин», «Мактаб ўқитувчилари энагадан ҳам кам маош олади» деган ёзувли плакатларни кўтариб Нордбанхоф вокзалидан шаҳар марказигача юриб борган.

Бебелсплац майдонида митинг бўлиб ўтган. У ерга йиғилганлар «Иш ташлаймиз!» дея бақирган.

Намойиш акцияси 26 февраль куни вер.ди касаба уюшмаси ва давлат хизматчилари уюшмаси томонидан Майнц, Сарбрюкен, Гейдельберг, Франкфурт ва Дюссельдорф шаҳарларида ҳам уюштирилган. Мюнхенда эса катта митинг бўлиб ўтмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди