АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби собиқ ходимаси уни судга берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Альва Жонсоннинг даъвосига кўра, Трамп 2016 йил августида Флорида штатида, Тампадаги митинг чоғида уни ўпишга уринган.
«Ўзимни ҳақоратлангандек ҳис этганман, чунки буни кутмаган ва истамаган эдим», — таъкидлади Жонсон.
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс ушбу митингда бундай ҳолат бўлмаганини исботловчи кўплаб гувоҳлар борлигини билдирди ва айбловни «мантиқсиз» деб атади.
Изоҳ (0)