Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғига кўра, вазирлик қўшинларида «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси» ҳамда «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти йўналиш сардори» кўкрак нишонлари таъсис этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Мазкур кўкрак нишонлар ҳарбий қисм ва муассасаларнинг таъсис кенгашларида ёшлар томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига етакчи ва йўналиш сардорлари этиб сайланган ҳарбий хизматчиларга ҳамда Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига берилади.
Низомда «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида 35 ёшдан ошмаган Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланган офицерларга, «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти йўналиш сардори» кўкрак нишони эса 30 ёшдан ошмаган Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти йўналиш сардорлари этиб сайланган шартнома бўйича сержант, оддий аскар, муддатли ҳарбий хизматчиларга ҳамда Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)