Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар беришича, ҳукумат қарорига мувофиқ «Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Фахриддин Атоевич Бобоевга «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юкланди.
Фарход Хасанович Нурмухамедов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган С. Умурзоқов Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)