• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Деҳқонобод тумани ҳокимлиги жин кўприкни фош этган мақолага муносабат билдирди

    Деҳқонобод тумани ҳокимлиги, туманнинг «Чоштепа» қишлоғидаги жин кўприкни фош этган мақолага муносабат билдириб, мақоладан сўнг амалга оширилган ижобий ишлар ҳақида маълум қилди. Ҳокимлик шунингдек, «Дарё»га йўллаган муносабат хатида ижобий ўзгаришларни таҳририят журналисти ўз кўзи билан кўриб кетиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган. Таклифга биноан «Дарё» мухбири «Чоштепа»да бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Обиравон қишлоқ фуқаролар йиғинига кириб боришимиз билан йўл устидаги кўприк ёнида қум-шағал ташиётган 2 та юк машинаси ва йўлни текислаётган «Гредер»га дуч келдик.

    «Обиравон» ҚФЙга олиб борувчи, 1978 йилда қурилган кўприк.

    «Обиравон» ҚФЙга олиб борувчи, 1978 йилда қурилган кўприк.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мақоладан сўнг «Обиравон» ҚФЙга олиб кирувчи, 1978 йилда қурилган асосий кўприк ёнидан ўтувчи «Чоштепа» қишлоғининг бир ярим километрлик йўлини таъмирлаш ишларини бошлаб юбордик», — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов. – Мазкур йўлдан илгари ҳам фойдаланса бўларди, албатта. Аммо баъзи жойлари талабга жавоб бермагани учун аҳолига ноқулайлик туғдирган. Шунинг учун қишлоқ марказигача бўлган масофага қум-шағал ётқизиб, текислаб чиқяпмиз. Энди лойгарчилик пайтида ҳам бемалол кириб-чиқса бўлади».

    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимлигининг муносабат хатида аҳолининг «Дарё» мухбирига берган маълумотида тилга олинган қишлоққа олиб кирувчи 3 километрлик йўл, аслида 1,5 километр бўлиб, «Бойқўрғон паҳлавони» хусусий корхонасига тегишли экин майдонидан ўтганлиги айтилади. Туман ҳокимлигига кўра, мазкур йўлни аҳоли ўзбошимчалик билан йўл қилиб олган. Аслида қишлоққа олиб кирувчи асосий йўл 1,3 километр бўлиб, ҳозирда таъмирланмоқда.

    «Чоштепа» қишлоғига олиб кирувчи 1,3 километрлик йўл таъмирланмоқда.

    «Чоштепа» қишлоғига олиб кирувчи 1,3 километрлик йўл таъмирланмоқда.
    Фото: «Дарё»

    Қишлоққа иккинчи маротаба қилган сафаримиз чоғида туман ҳокимлиги мутасаддилари қишлоққа олиб кирувчи 2 та шундай йўлни кўрсатишди. Кўрган йўлларимизнинг бири ҳақиқатдан ҳам экин майдонидан ўтган бўлиб, лойгарчилик пайтида ўтиб бўлмас даражага келиши кўриниб турибди. Мутасаддилар кўрсатган иккинчи йўл эса ўша қум-шағал тўкилиб, таъмирланаётган йўл экан.

    «Чоштепа» қишлоғига олиб кирувчи 1,3 километрлик йўл таъмирланмоқда.

    «Чоштепа» қишлоғига олиб кирувчи 1,3 километрлик йўл таъмирланмоқда.
    Фото: «Дарё»

    Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли билан дастлабки мулоқотимизда қарийб 50–60 нафар киши даврасида бўлган бўлсак, ақалли бирор киши айтилаётган йўл экин майдонидан ўтганлигини тилга олмаганди. Ҳатто Обиравон ҚФЙ раиси Абдиолим Яхшибоев ҳам.

    «Ўшанда аҳоли экин майдони ўртасидан ўтган йўлни назарда тутаётганини мен ҳам билмабман» – дейди раис бува.

    Экин майдонидан ўтган йўл.

    Экин майдонидан ўтган йўл.
    Фото: «Дарё»

    «Агар экин майдони назарда тутилган бўлса, экин майдонига қум-шағал тўкиб, таъмирлашнинг имкони йўқ, — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов. — Боиси бу ерга ғалла экилган. Ғаллани пайҳон қилиб, йўл ўтказиб бўлмайди. Қолаверса, тадбиркор ҳам бунга изн бермаслиги тайин. Кўприк ёнидаги йўл айтилган бўлса, йўл фойдаланиш учун бугун шай ҳолатга келтирилди».

    Маълум бўлишича, туман ҳокимлиги мазкур қишлоқдан 63-умумтаълим мактабига қатновчи 104 нафар ўқувчининг жин кўприкдан ўтиб юришига чек қўйиш мақсадида асосий кўприкдан ўтган жойда қад ростлаган Саноат касб-ҳунар коллежидан 4 та синфхона ажратиб, икки «смена»да ўқишни йўлга қўйган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳозирда 104 нафар ўқувчимиз коллеж биносидан ажратилган синфхоналарда таҳсил олишни бошлади, — дейди 63-умумтаълим мактаби директори ўринбосари Худойберди Аҳмедов. – Илгари 63 нафар ўқувчимиз ўша жин кўприкдан ўтиб, мактабга борарди. Айни кунда эса бунга ҳожат қолмади».

    Худойберди Аҳмедов.

    Худойберди Аҳмедов.
    Фото: «Дарё»

    Тумангаз корхонаси раҳбари Норменгли Тўлаганов берган маълумотларга кўра, дастлабки мақолада тилга олинган газ баллон ҳақидаги муаммо, бугунги кунда буткул бартараф этилган.

    «Мазкур қишлоқдаги газ баллонга эҳтиёжи бор 17 та хонадон 55 литрлик газ баллонлари билан таъминланди, — дейди тумангаз бошлиғи Норменгли Тўлаганов. – Айни кунда газ баллонсиз хонадон қолмади».

    Норменгли Тўлаганов.

    Норменгли Тўлаганов.
    Фото: «Дарё»

    «Мақолада раис туман ҳокимлиги томонидан тайинлаб қўйилган деган гапга жавобан шуни маълум қиламизки. Қишлоққа ҳали ҳеч қандай раис тайинланмаган, — дейди туман ҳокими. – Ҳужжатлаштириш ишлари давом этмоқда. Насиб этса қишлоқ раиси жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида аниқланади».

    Туман ҳокимлиги аҳолининг трансформатор масаласидаги эътирозини ҳам ўрганиб, қишлоқда 60 та хонадон бўлса-да, ҳозирда трансформатордан 41 та хўжалик ток олишини аниқлаган. Маълумотда айтилишича, қишлоқнинг юқори қисмида яна битта трансформатор бўлиб, 16 та хўжаликни узлуксиз равишда электр токи билан таъминлаб келар экан. Токдаги «ўйнаш»лар эса қиш мавсумида аҳолининг электр печларидан фойдаланиши билан боғлиқ экан.

    Муносабат хатида шунингдек, дастлабки мақолада тилга олинган фуқароларга ер ажратиб берилганлиги айтилган. Ер сўраб келган фуқаролар ҳоким топшириғига кўра қаматилган деган фикрларга жавобан эса туман ИИБ бошлиғи Н.Исмоилов фуқаролар Шамсиддин Пўлатов ва Шариф Бойпўлатовлар вақтинчалик ҳибсхонада сақланмаганлигини билдирган.

    Муносабатда жамоат ишларига жалб қилинган 9 нафар ишчига август ойи учун маош тўлиқ тўлаб берилганлигини, сентябрь ва октябрь ойларида эса ҳеч қандай иш бажарилмаганлиги сабабли уларга иш ҳақи тўланмаслигини маълум қилишган.

    Туман ҳокимлигининг «Дарё»га қўшимча қилишича, «Чоштепа»да яшовчи 56 та хонадон уй-жойлари ноқонуний равишда, архитектура ва қурилиш қоидаларига риоя қилинмасдан қуриб олинганлиги айтилади.

    26.02.2019, 12:05   Изоҳ (0)   78027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда география ўқитувчиси «қулоқсиз» ўқувчини кўргазмали таёқ билан уриб жароҳатлади

    26.02.2019, 11:42

    Тошкентда 2018 йилдан буён қанча кўчалар, чорраҳалар ва қайрилиб олиш жойлари очилди?

    26.02.2019, 11:20

    Нижний Новгород маҳсулотлари Ўзбекистонга экспорт қилиниши 84 фоизга ошди

    26.02.2019, 11:09

    Ўзбекистонда ота-оналар кунини нишонлаш таклиф этилди

    26.02.2019, 10:58

    Самарқандда 19 йиллик абитуриент 2019 йилда талабалар сафига қўшилишига умид қилмоқда

    26.02.2019, 10:36

    Қуйичирчиқдаги хонадонда рўй берган ёнғинда уйда вақтинча яшаган фуқаронинг жасади топилди

    26.02.2019, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Mobiuz сотувга қўйилди

    Ўзбекистон | 10 июн, 11:15

    Одатий маҳсулотларнинг ноодатий суратлари 

    Лайфстайл | 10 июн, 11:09

    Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди (фото)

    Спорт | 10 июн, 10:50

    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

    Реклама | 10 июн, 10:30

    Чет элдан қайтган ўзбекистонликларни ОИВга текшириш таклиф қилинди

    Ўзбекистон | 10 июн, 10:11

    Машҳур турк сериалларининг энг гўзал қаҳрамонлари: актрисалар ўз қаҳрамонларига қанчалик ўхшайди?

    Кино | 10 июн, 09:59

    Винисиуснинг нархи тушди, Ямал дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди

    Спорт | 10 июн, 09:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.