18 йилдан буён талаба бўлиш орзусида бўлган самарқандлик Анвар Бекмуродов 2018 йилда ҳам СамДУ мусиқа факультетига ҳужжат топширганди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар бермоқда.
Аммо бу гал ҳам омади келмай, ижодий имтиҳондан 22 балл олиб, ўқишга кира олмади.
Билим олишга, касб ўрганишга бўлган иштиёқи сабаб Самарқанд вилоят ҳокимига оширилган тўлов контракт асосида ўқишга киришга ҳамда супер контрактни тўлаш учун узоқ муддатли таълим кредити олишга ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мазкур мурожаат СамДУ ректори томонидан атрофлича ўрганилиб, Анвар Бекмуродовга кам балл тўплаган, ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун оширилган тўлов-контракт асосида амалдаги тўлов контракт миқдорининг 20 баробарини тўлаб ўқиши мумкинлиги ёки 2019—2020-ўқув йилида олий ўқув юртига кириш учун университетнинг мусиқа кафедрасида ҳафтада уч маротаба бепул қўшимча дарс олиш имконияти мавжудлиги тушунтирилди.
Бугун Анвар Бекмуродов СамДУ мусиқа факультети ўқитувчилари кўмагида мусиқа сирларини, ўзбек халқ куйларини чалишни ўрганаяпти.
«Мутасадди раҳбарларнинг эътибори жавобан, албатта бу йил талаба бўламан», — дейди 19 йиллик абитуриент.
Изоҳ (0)