«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида ота-оналар кунини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди, деб хабар берди Sputnik.
БМТда ота-оналар куни 1 июнда, АҚШда июлнинг охирги якшанбасида, Кореяда 8 май куни, Вьетнамда эса 7 июль куни нишонланади.
Мурожаат муаллифининг қайд этишича, Ўзбекистонда ҳам ота-оналар кунини нишонлаш учун байрам тадбирларини ташкил этиш керак.
Халқаро ота-оналар куни БМТ Бош ассамблеяси томонидан 2012 йилнинг сентябрь ойида эълон қилинган. 2013 йилдан бошлаб бу байрам биринчи июнь куни нишонланади.
2018 йилнинг июнь ойида Шавкат Мирзиёев 2019 йилдан бошлаб бутун республика бўйича Халқаро оила куни нишонланиши ҳақида қарор имзолаган эди.
Изоҳ (0)