Қатарнинг Redco International саноат холдинги директори Саиф Ар-Раҳмон Хон энергетика йўналиши бўйича Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигига асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Енгил саноат, темир қурилмалар, бетон ишлаб чиқариш соҳасида етакчи бўлган, 14 мингдан ортиқ ходимларни бирлаштирган компания Ўзбекистонда муқобил энергия бўйича лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этмоқда.
Қайд этишларича, Қатар компанияси шунга ўхшаш лойиҳаларни Озарбойжон, Покистон, Нигерия ва Қозоғистонда амалга оширган, бунда ишлаб чиқарилган 1 кватт/с энергия 4 сентга тушган.
«Шунингдек, компания Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудлардаги бир қатор меҳмонхоналарни хусусийлаштириш масаласида қизиқишини билдирди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)