22 февраль куни Судан президенти Умар ал-Башир ҳукуматни тарқатиб юборди ва мамлакатда бир йиллик фавқулодда ҳолат жорий этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мамлакат раҳбари ўтган йилнинг декабрь ойидан бери давом этаётган норозиликлар сабабли шундай қарор қабул қилган. Дастлаб норозиликлар нон нархининг кескин кўтарилиши сабабли мамлакат шимолида пайдо бўлган. Бироқ кейинчалик намойишчилар Ал-Башир ҳукмронлигини тўхтатишни талаб қила бошлаган.
Ал-Башир Африкада энг узоқ муддат давлат раҳбари бўлиб келаётган етакчилардан бири. У Судан президентлиги лавозимини 1993 йилнинг октябрь ойидан бери эгаллаб келмоқда. 2010 йилда ўтказилган охирги президентлик сайловларида 68,24 фоиз овоз олган.
Аввалроқ Судан ҳукумати мамлакатдаги норозиликлар тарқалишини тўхтатиш мақсадида асосий ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйган эди.
Изоҳ (0)