Ҳиндистон шимоли-шарқида сифатсиз алкоголдан заҳарланиш оқибатида камида 50 киши ўлди, яна шунча одам жабрланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Полицияга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти таркибида метанол бўлган спиртли ичимликларни истеъмол қилган Ассам штатидаги чой плантациялари ишчиларидан иборат.
Ушбу ичимликларни тайёрлаган корхона эгаси ва яна 4 киши қўлга олингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)