21 февраль куни Голливуд актёри Жусси Смоллетт ўз маошини кўтариш мақсадида ўзига қарши ҳужум уюштиргани маълум бўлди, деб ёзади Forum Daily.
Смоллетт январь ойи охирида Чикаго кўчаларидан бирида гўёки унга икки киши тажовуз қилгани оқибатида касалхонага ётқизилган.
Актёрнинг сўзларига кўра, тажовузкорлар уни ирқий жиҳатдан ҳақорат қилиб, бир неча зарбалар берган ва бўйнига арқон ташлаб, устига номаълум суюқлик тўкиб кетган.
Аниқланишича, бу суюқлик оқартириш воситаси бўлган. Шундан сўнг полиция актёрни тажовуз уюштиришда гумон қилган ва қўлга олган.
Полиция вакилининг берган маълумотига кўра, Смоллетт унга нисбатан келиб чиққан ирқчилик ғазабидан фойдаланиб ўз карьерасини кўтармоқчи бўлган.
Шунингдек, актёр ирқий жиҳатдан ҳақоратлар ёзилган хатни 20th Century Fox студиясига ўз номига юборган.
Изоҳ (0)