Пуэрто-Рикодаги Сан-Хуан шаҳридан Флориданинг Форт-Лодердейл шаҳрига йўл олган JetBlue самолёти бортида чақалоқ туғилди, деб ёзади Forum Daily.
Авиакомпания матбуот хизмати Жен Данг айтишича, туғруқ жараёнига 1954 рейс бортидаги тиббий ходим ёрдам берган.
Одатда самолётда туғилган болаларга бир неча имтиёзлар берилади. Xусусан, Spirit Airlines компанияси Форт-Лодердейл—Даллас рейси давомида туғилган болаларга бутун умр давомида ҳар туғилган кунида иккитадан билет совға қилишга ваъда берган.
JetBlue компанияси эса чақалоққа қандай совға тайёрлаб қўйганини маълум қилмаган.
Изоҳ (0)