УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини маълум қилди.
Овоз бериш якунларига кўра ушбу номга «Атлетико Мадрид» сардори Диего Годин лойиқ деб топилди. У мусобақа 1/8 финалининг дастлабки учрашувида «Ювентус» дарвозасига битта гол урди (2:0).
Ушбу номга Мадрид клуби ҳимоячисидан ташқари Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»), Тиаго Aлькантара («Бавария») ва Жейсон Денайер («Лион») даъвогарлик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)