Акторлар Хью Жекман ва Патрик Стюарт Гиннеснинг рекордлар китобига Marvel киносида энг узун карера қилган супер қаҳрамон сифатида кирди дея хабар беради «Zakon.kz».
Улар илк бор Росомаха ва Профессор ролларида 2000 йилда «Люди Икс» фильмида экранга чиққан. Уларнинг расмий карьераси 16 йил-у 228 кун давом этган. Акторларнинг исми 2020 йилда чоп этиладиган Гиннеснинг рекордлар китобига киради.
Хью Жекман Росомаха ролини ўйнаган сўнгги фильм бу «Logan» бўлди.
Актёр бошқа ушбу қаҳрамонни гавдалантирмаслигини маълум қилган, аммо ҳамкасби Райан Рейнолдснинг кўндиришидан сўнг у бўлғуси кинокомикслардаги эпизодлардан бирида чиқиши мумкинлигини маълум қилди.
Welcome to the family, @RealHughJackman. Congratulations on your record-breaking @Marvel career as Wolverine. pic.twitter.com/p59RjWxQT1
— Guinness World Records (@GWR) February 20, 2019
Изоҳ (0)