«Юлдузлар жанги» фильмининг тўққизинчи эпизодини суратга олиш ишлари тугатилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Бу ҳақда фильм режиссёри Жей Жей Aбрамс ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Ҳақиқатдан ҳам ажойиб бўлган жамоа ва актёрларга миннатдорлигимни қандай изҳор этишни билмайман», — деган Aбрамс.
Шунингдек, улар олдида умрбод қарздор эканлигини таъкидлаган.
«Юлдузлар жанги. IX эпизод» жорий йилнинг 19 декабридан бошлаб намойиш этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)