Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида АҚШда имкон қадар тезроқ 5G ва 6G тармоқларини жорий этилишини хоҳлаётгани ҳақида ёзган, дея хабар беради «TJournal».
«Мен 5G ва ҳатто 6G технологияси ҳам АҚШда тезроқ пайдо бўлишини истаяпман.
Бу мавжуд стандартлардан кучли ва тезроқдир. Америка компаниялари бор салоҳиятини тўплаши лозим, акс ҳолда ортда қоламиз. Биз ортда қолишимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ.
Биз ҳар доим ҳамма нарсада етакчи бўлишимиз зарур, айниқса технология борасида».
АҚШ президенти Финляндия транспорт вазири Анне Бернер мамлакатда 5G тармоғини жорий этилишини ўрганаётгани ҳақида маълум қилганидан сўнг шундай баёнот қилган.
2018 йилнинг сентябрида Оулу университети профессори Ари Поутту 6G технологияларини жорий этиш учун ўн йилликлар кераклигини ва у 2030 йилга келиб пайдо бўлишини айтган эди.
АҚШ президентининг ушбу фикрлари интернет фойдаланувчилари томонидан жуда кўп танқидларга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)