Олимлар Қуёш тизимидаги энг узоқ объект номига янги даъвогарни аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Объект қуёшдан 140 астрономик бирлик узоқда жойлашган.
Объектни кашф қилганлар унга FarFarOut деб ном берган. Улар, шунингдек, объект ҳақида кўп нарса билмаганини ва уни номаълум сайёрани излаш жараёнида тасодифан аниқлаганини ҳам тан олган.
Вашингтондаги Карнеги фанлар институти астрономи доктор Скотт Шеппард муайян таҳлиллар жараёнида осмон жисмини аниқлаган. У Қуёш тизимидаги энг узоқда жойлашган объект сифатини рекорд ўрнатган — 120 а.e. (11 миллиард миль). Доктор бу объектни декабрь ойида аниқлаган.
Шу пайтгача энг узоқ объект митти Эрида сайёраси бўлиб, у 96 астрономик бирлик узоқда эди. Плутон эса 34 астрономик бирлик узоқда жойлашган.
Изоҳ (0)