Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси қатор ОАВларнинг ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази томонидан Шаҳрисабз шаҳрини Умумжаҳон мероси рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида тарқатган хабарларини рад этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Доимий ваколатхона УММ раҳбарияти билан олиб борилган маслаҳатлашувлардан кейин таъкидлашича, мақолаларда номлари қайд этилган мутахассисларнинг Умумжаҳон мероси марказига алоқадорлиги йўқ. Улар марказ номидан баёнот беришга ваколатли эмас.
Маълумот учун, Шаҳрисабзнинг тарихий маркази 2016 йилда ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилганди.
Изоҳ (0)