Xiaomi компанияси Хитойда Xiaomi Mi 9 смартфонининг тақдимотини ўтказди, деб ёзади Spot.
Кутилганидек, смартфон олд панелнинг 90,7 фоиз майдонини эгаллаган 6,39 дюймли Full HD+ AMOLED дисплей билан жиҳозланди. У 600нит ёрқинликка эга ва Corning Gorilla Glass 6 ҳимоя шишаси билан қопланган.
Қурилманинг ишлашини саккиз ядроли 7 нм Qualcomm Snapdragon 855 процессори билан Adreno 640 видеотезлатгичи таъминлайди.
Асосий камера учталик: биринчи сенсор — 48 мегапикселлик Sony IMX586 бўлиб, максимал диафрагмаси F/1,75’га тенг. Иккинчиси — 12 мегапиксел (ф/2.2 лик телеобъектив қўлланган), учинчиси эса кенг бурчакли объективга эга 16 мегапиксел. Олд камера 20 мегапиксел (дисплейдаги кичкина «ўйиқ» ичига жойланган).
Бундан ташқари, қурилма 6 Гб оператив ва 128 Гбайт ички хотира, тезда зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган (27-W) симсиз зарядлаш имконига эга 3300 mAh батарея, экран ости бармоқ излари сканери ва махсус MIUI 10 қобиғидаги ОС Android 9 Pie’га эга бўлди.
Смартфон қиймати 446 доллардан бошланади. Шаффоф қопқоқли версия 595 долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)