Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шу йилнинг 16 февраль куни Каттақўрғон тумани «Саройқўрғон» маҳалласига тарқатиладиган 1 дона махсус халтада жойлаштирилган 60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари Damas русумли давлат рақами 01 251WЕА бўлган сайёр касса автомашинасидан ўғирланган, деб хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бу ҳақда АТ «Халқ банки» Каттақўрғон тумани Пайшанба филиалида ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Т.Ж. Каттақўрғон шаҳар ИИБга ўз аризасида маълум қилган.
Аризада қайд этилишича банк ходимлари Х.Ш., И.А., С.Э. ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Б.Ғ.лар сайёр касса автомашинасида «Саройқўрғон», «Янгиқўрғонча» ва «Мелихўжа» маҳаллаларига пенсия ва нафақа пулларини тарқатиш учун йўлга чиқишган. Автомашинада 3 дона махсус халталарга солинган 116 миллион сўм пул бўлган. Каттақўрғон шаҳар «Баҳористон» маҳалласи А.Навоий кўчасига келишган вақтда қўриқлаш бўлими ходими Ғ.Б. автомашинадан тушиб қолган, қолганлар ҳам овқатланиш учун шу ерда жойлашган «Лавaш» номли ошхонага киришган. Овқатланиб бўлгач, Каттақўрғон тумани «Саройқўрғон» маҳалласи биносига келишган ҳамда 1 дона махсус халтада жойлаштирилган 60 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари ўғирлаб кетилганлигини сезишган.
Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Сирдарё вилоятида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ф.С., И.Б. ва Т.Ў. содир этганлиги аниқланган. Фуқаро Ф.С ва И.Б. ушланган ва ҳар биридан 15 миллион сўмдан пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Ф.С. бошқарувида бўлган Nexia русумли давлат рақами 20 S980SА бўлган автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. Гумон қилинувчи Т.Ў.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова