Тадбиркорлик субъектларига жисмоний шахсларнинг енгил автомобилларини техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқининг тўлиқ берилиши 2021 йил 1 январгача кечиктирилди, деб ёзади «Газета.uz». Ўзгартиришлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 15 февралдаги қарори билан киритилди.
2017 йил 22 декабрдаги ҳукумат қарори билан, 2018 йил 1 январдан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларнинг енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситаларидан ташқари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш функцияси босқичма-босқич, 2019 йил 1 январдан тўлиқ тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга топширилиши режалаштирилган эди.
Қарорда, шунингдек, транспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш-техник база жойлашадиган бино ва майдонлар учун талаблар ҳам тасдиқланган.
Изоҳ (0)