Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 20 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида «Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тадбирда Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбар ходимлари ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди. Ана шундай саволлардан бири Тошкентдаги йўл ўтказгичлардаги лифтлар нега ишламаслиги ҳақида бўлди.

«Йўл ўтказгичлардаги лифтларга хизмат кўрсатиш шаҳарнинг ободонлаштириш бошқармаси томонидан лифт назоратчиси ёлланиб, у ҳар куни лифтни кўздан кечириб, унинг созлигига масъул бўлиши керак. Чунки бундай лифтлар одамлар нотоғри фойдаланиши, тугмани нотўғри босиши оқибатида бузилиб қолиши мумкин.

Йўл ўтказгичлардаги лифтлар жуда қиммат жиҳоз бўлиб, биз ундан тўғри фойдаланишимиз ва авайлашимиз керак. Қурувчилар йўлўтказгични қуриб топширганларидан кейин уни назорат қилиш эксплуатацион хизматларнинг зиммасига юкланади», — дейди Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда