19 февраль куни АҚШдан гуманитар ёрдам келиши маълум бўлганидан сўнг Венесуэла армияси жанговар тайёргарлик кўрди. Бу ҳақда «Korrespondet.net» хабар берди.
Нидерландлар юрисдиксиясига қарашли Аруба, Бойнэра ва Кюрасао автоном ороллар чегарасини эса бутунлай ёпиб қўйган.
Венесуэла раҳбари Мадурога содиқ бўлган Мудофаа вазири Владимир Падрино армия мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишини маълум қилган.
Аввалроқ Хуан Гуайдо Мадуро ҳукуматидан АҚШнинг гуманитар ёрдам кўрсатишига тўсқинлик қилмасликни ва 23 февралгача Венесуэла ҳудудига дори-дармон ва озиқ-овқатлар ортилган юкларни киритишни талаб қилган.
Гуайдо, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни «конституция тараф бўлишга» ва гуманитар ёрдам етказиб берувчиларга қарши чиқмасликка чақирган.
Мадуро эса ўз навбатида АҚШдан келган юкларни мамлакатга киритишдан қатъий бош тортиб, буни АҚШ ҳарбийларининг гуманитар ёрдамни баҳона қилиб мамлакатга бостириб кириши билан изоҳлаган.
Шунингдек, Россия, Хитой, Туркия ва БМТдан 300 тонна гуманитар ёрдам келиши кутаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)