Америкалик актёр Алек Болдуин Дональд Трампни пародия қилганини танқид қилгани учун АҚШ президенти ўғлининг устидан кулди, деб ёзади «Газета.ru».
У ўз фикрини Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган. Унда Трампнинг ўғли Оқ Уй раҳбарлик қилувчи «жиноят корхонаси»да иштирок этгани учун жазоланиши мумкинлигидан стресс ҳолатида эканлигини киноя қилган.
«Ҳавотир олма. Қамоқда бўлганингда NBC телеканали орқали намойиш этиладиган Saturday Night Live кўрсатувини томоша қил. Отанг ва унинг аҳмоқоналиги ҳеч қачон сендан узоқлашмайди», — деб ёзган Болдуин.
Изоҳ (0)