Давлат думаси депутати Владимир Жириновский обрўсини ҳимоя қилиш учун Financial Times газетасининг Москва идораси собиқ раҳбари Чарльз Кловер устидан судга шикоят қилди, дея хабар беради «РБК».
ЛДПР раҳбари Россиядаги «янги миллатчилик» ғоясини ўрганишга бағишланган «Қора шамол, оқ қор» китобида унинг шаъни ва қадр-қимматини камситган деб ҳисоблайди. Гап «гўёки Жириновский КГБ агенти бўлган деган миш-мишлар бўлган» ибораси ҳақида кетяпти.
Жириновский суддан Кловердан 1 миллион рубль ундириб беришни ҳамда исталган Россия ОАВда ушбу иборага нисбатан раддия беришни сўраган.
Чарльз Кловер беш йилдан ортиқ Москвадаги Financial Times журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган, ҳозирда у нашрнинг Хитой бюросига раҳбарлик қилади.
Чарльз Кловернинг «Қора шамол, оқ қор. Миллий ғоянинг янги уфқи» номли китоби 2017 йилда чоп этилган. Китоб нашр этилган «Фантом-пресс» адвокати Валерий Шахов бу иборалар Жириновскийнинг обрўсига путур етказганига ҳеч қандай исбот йўқ деб ҳсоблайди.
Жириновскийнинг даъвосини суд 26 март куни кўриб чиқади.
Изоҳ (0)