Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон 2107 нафар Покистон фуқаросини озод этиш ҳақида буйруқ берди, дея хабар беради «Azon.uz».
Муҳаммад ибн Салмон Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Исломобод шаҳрига келган.
Покистон бош вазирининг сўровига кўра Саудия Арабистони қироллиги шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Саудия қамоқхоналаридаги 2107 нафар покистонликларни дарҳол озод этиш тўғрисида буйруқ берган.
Покистон Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайши Саудия шаҳзодасига миннатдорчилигини билдирар экан, бошқа покистонлик маҳбусларнинг ҳам иши кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)