2019 йилнинг 17 февраль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи А.Қ. соат 00:30 атрофида Spark машинасида Ўтарчи маҳалласи ҳудудида кетаётган вақтда 5 нафар номаълум шахс уни тўхтатиб, танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Босқинчилар уни овлоқ жойга олиб бориб, автомашина салонидан 5 минг АҚШ доллари ва тилла узугини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи И.У., З.Н. Ж.Х., А.Ж. ва С.С. содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)