2019 йил 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшовчи А.Р. маст ҳолда танишининг уйида ўзаро жанжал сабаб Халқлар Дўстлиги кўчасида яшаган аёлнинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мазкур ҳодиса оқибатида аёл воқеа жойида ҳалок бўлган. А.Р. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)