Ироқлик 25 ёшли аёл бир куннинг ўзида 7 нафар соғлом чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Аёл олти қиз ва бир ўғилни дунёга келтирган. Чақалоқларнинг отаси Юсеф Фадл уч нафар фарзанди бўлгани сабаб, жуфтлик бошқа фарзанд кўришни режалаштирмаганини, ҳомиладорлик эса кутилмаган ҳол бўлганини тан олган.
Шифокорларнинг айтишича, 10 фарзанднинг онаси ҳозирда мутахассислар назорати остида сақланмоқда.
Биринчи марта 1997 йил Американинг Айова штатидан Кенни ва Бобби Маккоги исмли жуфтлик бирваракайига етти фарзанд кўргани қайд этилган эди. Улар узоқ вақт бепуштлик билан курашган эди.
Изоҳ (0)