Техас штати Ирвин шаҳридаги тиббиёт лабораторияснинг бош ижрочи директори Ричард Николсон ўзининг 3,4 миллион доллар қийматга эга уйида вафот этди. Қотилликни унинг 27 ёшли ўғли амалга оширган, дея ёзади Forum Daily.
«У клиник лабораториялар бизнесининг катта етакчиларидан бири эди», — дейди Калифорния клиник лабораториялар ассоциацияси президенти Майкл Арнольд.
Унинг сўзларига кўра, Николсон юқори сифатли лаборатория тадқиқотларининг ҳимоячиси эди.
Ньюпорт-Бич полицияси пайшанба куни 64 ёшли Николсон, унинг 61 ёшли рафиқаси Ким ва уларнинг фарроши ҳалок бўлганини маълум қилган. Қотиллик қандай амалга оширилгани ҳақида маълумот йўқ.
Мультимиллионернинг 27 ёшли ўғли Кемден Бертон Николсон асосий гумондор сифатида қўлга олинган. У чоршанба куни кечки пайт полицияга қўнғироқ қилганидан кейин, полиция Бонита-Канйондаги уйга борган ва у ерда уч кишининг жасадини топган. Кемден қотилликда айбланиб, ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)