Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишининг 30 йиллиги муносабати билан уруш даврининг ноёб махфий ҳужжатларини эълон қилди, дея хабар беради «AiF.ru».
Улар веб-сайтнинг ахборот ва тарих бўлимига жойланган.
Таъкидланишича, ҳужжатлар Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий архиви томонидан тақдим этилган.
Янги ҳужжатли лойиҳа ҳарбий қисмларнинг дастлабки кунларданоқ Афғонистонда халқаро мажбуриятларни бажаришга тушгани ҳамда уларнинг қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Бўлимда ҳарбийлар ва бўлинмаларга берилган мукофотлар ва фахрий унвонлар рўйхати ҳамда совет ҳарбийларининг Афғонистоннинг тинч аҳолиси билан ўзаро кечган муносабатлари акс этган.
Таъкидланишича, архив ҳужжатларининг нашр этилиши республикада совет қўшинлари томонидан олиб борилаётган мақсад ва вазифаларни аниқлаб, тарихни нотўғри талқин этилишга йўл қўймаслиги керак.
Афғонистондаги Совет қўшинлари иштирокидаги уруш 1979—1989 йилларда 10 йил давом этган. Республикада 15 мингга яқин совет аскари ҳалок бўлган.
Афғонистондан чекланган қўшинларни олиб чиқиш санаси 15 февралда нишонланади. 1989 йилнинг шу санасида Совет Иттифоқи қўшинларни мамлакатдан олиб чиқиб, уруш тугаганлигини эълон қилган.
Изоҳ (0)