Baring Vostok инвестиция компаниясининг асосчиси Майкл Калви «Восточный экспресс» банкидан 2,5 миллиард рубль ўғирлашда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Басман суди маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
У «Биринчи коллекторлик бюроси» иштирокида фирибгарлик схемасини қўллаганлиги таъкидланмоқда. Куни кеча унда тинтув ўтказилганлиги маълум қилинмоқда.
«Калви унинг назорати остидаги ‘Биринчи коллекторлик бюроси’нинг 2,5 миллиард рубль қарзи борлигини олдиндан била туриб, унинг акциялари ‘Восточный экспресс’ банкига сотилишини уюштирган. Бу эса ушбу маблағларни ўзлаштиришга олиб келган», — дейди терговчи.
Аввалроқ Москвада Baring Vostok асосчиси АҚШ фуқароси Майкл Калви қўлга олинганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)