2019 йил 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинада Наманган вилоятининг Чуст тумани, Зарафшон маҳалласи ҳудудида 35 ёшли аёлни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани, аёл касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи, 63 ёшли Н.М. Nexia русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
ИИВ ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига маълумот берган фуқароларга миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)