2019 йил 8 февраль куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида яшовчи Й.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 7 февралга ўтар кечаси номаълум шахслар унинг уйи олдида жойлашган қўйхонасидан 4 бош қўйларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон тумани Чет сув маҳалласида яшовчи, Оҳангарон агро иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Х.Х. ва Ангрен шаҳар Самарчук маҳалласида яшовчи, Тошкент юридик коллежи 2-босқич ўқувчиси М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)