Красноярскда турар жойда маиший газнинг портлаши оқибатида учта хонадон қулаб тушди. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда хизматларидаги манбасига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида бинонинг иккинчи ва учинчи қаватлари қисман вайрон бўлганлиги таъкидланмоқда.
Қутқарувчилар қисман қулаб тушган уйнинг вайроналари остидан аёл кишининг жасадини топган. Ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда.
ФВВ ходимлари турар жойдан 18 кишини эвакуация қилганлиги маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)