Гулнора Каримовага нисбатан босим ўтказилгани йўқ, унинг шифокорлар қабулига эркин кириши таъминланган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
«Гаплар ҳеч қандай асосга эга эмас, Гулнора Каримованинг олдига ҳар доим ўзи сўраган шифокорлар эркин кириши имкони берилган. Унга нисбатан босим ўтказилаётгани йўқ», — дейилади Бош прокуратура хабарида.
14 февраль куни Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов «онаси босим остида қолиб, гипертоник инқирозгача олиб борилгани, унинг ёнига шифокорлар киргизилмагани ҳақида Instagram-саҳифасида хабар ёзиб қолдирган эди.
Изоҳ (0)