• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Деҳқонободда «Обод қишлоқ» сабаб аҳоли ҳовли деворларини таъмирлашга мажбур қилинган

    Деҳқонобод туманининг «Обод» қишлоқ аҳолиси «Обод қишлоқ» дастури сабаб аҳолига мажбурий тарзда ҳовли деворларини таъмирлаш талаби қўйилаётганидан шикоят қилмоқда.

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи ободликларнинг айтишича, улар яшаётган «Обод» қишлоғи дастурга тушган. «Обод қишлоқ» давлат Дастурига кўра, қишлоқда 2018 йил март–апрель ойларидан таъмирлаш ишлари бошланган.

    «Обод қишлоқ» бизга қимматга тушди. Кўча деворларимизни таъмирлаш учун 3–4 миллион сўмдан кўп маблағ сарфладим. Ўзим ҳеч қаерда ишламайман. Кўча деворимиз тоши билан турганди. «Цемент қиласан» дейишди. Ортиқча маблағим йўқ эди. Агар шу ишларни бажармасак, «уйларингни олиб қўямиз» деб қўрқитишди. «Деворларингни бузиб ташлаймиз» дейишди. Қўрққанимиздан қарзга ботсак ҳам деворларимизни цемент қилдик», — дейди Зафар Отамуродов.

    Аҳоли ўзи таъмирлаган уй деворлари.

    Аҳоли ўзи таъмирлаган уй деворлари.
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларининг айтишича, туман ҳокимлиги аҳолига ёрдам бўлсин деган ниятда арзонлаштирилган нархда цемент олиб келиб берган. «Аммо олиб келинган цемент талабга жавоб бермаслиги сабаб ҳам яна ўзимиз цемент сотиб олиб қўшимча қилдик», — дейди Одил Жумаев.

    Одил Жумаев.

    Одил Жумаев.
    Фото: «Дарё»

    «Уйимиз ёнидаги девор тоши билан турганди, — дейди Одил Жумаев. — Туман ҳокимлигидан келганлар «деворни бузиб, қайта қуринг» дейишди. «Агар бузмасангиз, ўзимиз бузиб ташлаймиз» деди. Ўз нархида, арзонлаштирилган цемент олиб келиб берамиз дейишса хўп дебман-да. Қарз кўтариб, 590 сўмдан икки тонна цементга пул бергандим. Умуман сифатсиз цемент беришган экан. Кейин яна ўзим бозордан 500 килограмм цемент олиб келиб, аралаштириб ишлатдим. Чунки цемент умуман яроқсиз экан».

    Қишлоқ аҳлининг қўшимча қилишича, ҳудудда «Обод қишлоқ» давлат Дастури бўйича иш бошланганига бир йил муддат бўлган бўлса-да, ҳалигача йўллар таъмирланмаган. Ўрнатилган 26 та кўча чироғи ҳам ёнмайди.

    Ёнмайдиган чироқлардан бири.

    Ёнмайдиган чироқлардан бири.
    Фото: «Дарё»

    «Қишлоғимиз обод қишлоққа тушди деб қувонгандик, — дейди Жасур Эгамов. – Эрта қувонган эканмиз. Ҳеч қандай иш бажарилмади. Кўчамизга ўрнатилган 26 та чироқ ҳам қаққайиб туришдан нарига ўтмайди, ақалли бирортаси ёнса денг. Йўллар ҳар доимги аҳволидан ҳам баттар ҳолга келиб қолди. Фақат ўзимиз ёнимиздан харж қилиб, кўча деворларимизни эпақага келтирдик, холос. Бошқа ҳеч қандай иш бўлмади ҳисоб».

    Аҳолининг маълумот беришича, қишлоқда иш бошланганига бир йил бўлган бўлса-да, тугалланган иш бир километрлик пиёдалар йўлкаси экан, холос.

    Пиёдалар йўлкаси.

    Пиёдалар йўлкаси.
    Фото: «Дарё»

    «Кўзга кўринган иш пиёдалар йўлкаси ва болалар боғчаси бўлди, — дейди Зафар Отамуродов. – «Обод қишлоқ» бўйича бошқа иш қилинганини билмайман. Фақат келиб халққа дўқ қилишгани қолди. «Уйингни тортиб оламиз, бульдозер билан бузиб ташлаймиз» дейишарди».

    Янги қурилаётган боғча.

    Янги қурилаётган боғча.
    Фото: «Дарё»

    Деҳқонобод туман ҳокимлиги масъулларининг маълумот беришича, қишлоққа «Қизилқум цемент» АЖ заводининг Қарши шаҳрида очилган қурилиш материаллари савдо дўконидан имтиёзли нархда 43 тонна цемент ва 700 дона шифер етказиб берилган. Шунингдек, қишлоқдаги мавжуд 298 та хонадоннинг 271 таси таъмирланган. Бир тонна фасад бўёқ, 250 кг «краска», бир тонна оҳак ҳам етказилган.

    Аҳоли билан суҳбатлашиш учун қишлоқда бўлганимизда бирор бир жойнинг оҳак қилингани ёки бўялганини кўрмаганимиз учун ҳам туман ҳокими ўринбосари Соҳиб Самадовдан айтилган «краска», оҳак ва фасад бўёқлар қаерга кетганини сўрадик. «Ҳозир ёмғирли кунлар бўлганлиги сабабли қурилиш материаллари ҚФЙ раисига топширилган, — дейди Соҳиб Самадов. — Ёғингарчилик кунлар ўтса, «краска» ва оҳак қиламиз-да. 43 тонна цемент ва 700 дона шифер эса аҳолига имтиёзли нархда берилган».

    Фото: «Дарё»

    «Мен ҳам «арзон нархда цемент олиб келиб берамиз» дейишса хурсанд бўлиб, сотиб олибман, — дейди Дилмурод Бўтаев. – Афсус бекор олибман. Сифатсиз цемент экан».

    «Шахсан менга ҳеч қандай цемент ёки шифер беришмаган, — дейди Қоржов Жабборов. – Келиб «деворларингни таъмирла» дейишди. Ўз пулимга бозордан цемент олиб келиб деворларимизни таъмирладим. Қишлоғимиз «Обод қишлоқ» дастурига тушганини ҳис қилмадим. Йўллар ўша-ўша абгор ҳолда. Уйимиз деворларини ўз маблағимга қилсам. Дастурнинг нима кераги бор унда?»

    Қоржов Жабборов.

    Қоржов Жабборов.
    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимлиги тақдим этган ҳужжатга кўра, қишлоқдаги 2 километр 300 метр ички йўлга қум-шағал ётқизиш кераклиги белгиланган бўлиб, режада 1 километр 400 метрга жойга қум-шағал тўкилгани қайд этилган. Қизиғи, қишлоққа кириб чиққунча бирор метр жойда шағал ётқизилганини кўрмадик.

    Ўзини Нормўмин Зоиров дея таништирган пенсионер отахоннинг айтишича, у киши туман ҳокими ўринбосари Соҳиб Самадовга 800 метрлик ички йўл умуман талабга жавоб бермаслигини, агар қалин қор ёғса аҳоли техникаси шу 800 метрлик масофага умуман чиқолмай қолиши ҳақида айтиб, қишлоқ обод қилинаётганидан фойдаланиб, шу йўлга ҳам қум-шағал тўкиб беришларини сўраган.

    Фото: «Дарё»

    «Иккинчи ҳокимдан (ҳоким ўринбосари назарда тутилмоқда — таҳририят изоҳи.) шу йўлга ҳам қум-шағал тўкиб беришларини сўрагандим. «Биз фақат кўриниб турадиган йўлларга қум-шағал тўкамиз» – деди. Ички йўллар панада бўлгани учун бу йўлларда ҳеч қандай иш қилишмас экан».

    Яна бир ажабланарли ҳолат шуки, режага кўра қишлоқдан ўтувчи йўлнинг 7,2 километрига ҳам қум-шағал тўкиш белгиланган бўлиб, амалда 3,2 км масофага қум-шағал тўкилгани ёзилган. Бироқ кузатувларимизга кўра йўл ўша-ўша ўнқир-чўнқир ҳолатда турибди.

    Фото: «Дарё»

    Маълумотларга кўра, «Обод» қишлоғида бугунги кунда 468 та хонадонда 2 305 нафар аҳоли истиоқмат қилади. «Обод қишлоқ» давлат Дастурига кўра, қишлоқ ободлигига қариб 7,2 миллиард маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

    Хизмат сафари давомида аҳоли сўзига қулоқ тутиб, туман ҳокимлиги вакилларининг «Обод қишлоқ» бўйича, фалон иш қилинди, пистон иш битирилди деган баландпарвоз гапларини ҳам эшитдик. Аммо кузатганларимиз ҳокимият вакиллари гапининг тескарисини кўрсатаётганди. Фикри ожизимизча, тумандан ташқарига ҳам худди шундай ҳисоботлар кетаяпти. Бироқ, ҳақиқий аҳвол масъуллар ўз ишини қай даражада бажарганини кўрсатиб турарди-да...

    14.02.2019, 14:36   Изоҳ (0)   27749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТнинг олий даражадаги халқаро сессияларидан бирига Ўзбекистон раҳбарлик қилди

    14.02.2019, 14:25

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раисининг мақоми вазирга тенглаштирилди

    14.02.2019, 14:25

    Тошкентда Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиали очилади

    14.02.2019, 14:10

    2018 йилнинг IV чорагида озиқ-овқат ошиши аҳоли учун юқори таъсирчан аҳамиятга эга бўлди

    14.02.2019, 13:59

    ХТВ Олмазор туманида хусусий мактаб қуриш учун бепул ер майдони таклиф қилмоқда

    14.02.2019, 13:36

    Ўзбекистонда «мардикорлар бозори»ни тартибга солишга хизмат қиладиган Job Cafe дастури ишлаб чиқилди

    14.02.2019, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    Дунё | 23 июн, 22:40

    “Мен ‘кўча’га пул бермаганман” — хонанда Хуршид Расулов

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:25

    Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:15

    Суперлига. “Бунёдкор” меҳмонда “Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 23 июн, 22:11

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent

    Дунё | 23 июн, 22:10

    Комил Алламжонов Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинлангани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.