13 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Тинимсиз ёғган ёмғир сабаб Қарши шаҳрининг марказий кўчаларини сув босди.
Шунингдек, Бухоро кўчалари ҳам ёмғирдан кейин сув остида қолди.
***
«Бўйдоқ» шоусининг собиқ иштирокчиси, асли тошкентлик модель бедарак йўқолди.
«Бўйдоқ» («Холостяк») шоусининг собиқ иштирокчиси Анастасия Матронина 30 январдан бери яқинлари билан алоқага чиқмаяпти.
Анастасия Матронина Тошкентда туғилган. У 2018 йилда россиялик хонанда Егор Крид билан бирга «Бўйдоқ» шоу дастурида иштирок этган.
***
Македония дунё харитасидан ғойиб бўлди.
Ҳозир бу давлат Шимолий Македония Республикаси деб аталади.
Мамлакатни қайта номлаш тўғрисидаги қарор 2018 йилнинг июнь ойида қабул қилинган эди.
***
Магнитогорскда Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари отиб ташланди. Уларнинг жасади бўлган маршрутка ёқиб юборилди.
Экспертларнинг хулосасига кўра, қурбонлар ҳодисадан бир неча соат олдин отиб ташланган. Маршрутка ёниб, портлаб кетганида унинг ичидагилар аллақачон ҳалок бўлган эди.
***
Ravon’нинг Россия бозоридаги улуши 0 фоизга тушиб қолди.
Ravon қаторасига 8 ойдан бери Россияда автомобиллар сотмаяпти.
2019 йил январида компания бирорта автомобиль сотмади, чунки улар сотувнинг ўзида ҳам йўқ.
Изоҳ (0)