Тошкентда муддатидан аввал ўрик дарахти гуллади, деб хабар қилди Sputnik.
Баҳорда ўрик дарахти биринчилардан бўлиб гуллайди. Ҳаво ҳарорати 5 даражагача кўтарилганда, дарахт куртак ёзади. Агар ҳаво ҳарорати узоқ муддат давомида сақланса, дарахт гуллай бошлайди.
Ўзбекистон пойтахтидаги сўнгги илиқ кунлар айрим ўрик дарахтларининг гуллашига олиб келди. Ҳозирда пойтахтда баҳор тароватини ҳис этиш мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)