• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оқдарёдаги йўллар билан боғлиқ муаммолар ечимини топмади (фото)

    Самарқанд вилояти Оқдарё туманида мавжуд муаммолар юзасидан ЎзАда мақола чоп этилганди. Таҳририят вакиллари яна мазкур туманнинг Пўлатдархон маҳалласида бўлиб муаммолар қай даражада ҳал этилгани билан қизиқди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Айрим масалалар ҳал этилди, лекин асосий муаммоларимиз ҳалигача очиқ турибди, – дейди «Пўлатдархон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуд Насимов. – Ҳудуднинг катталиги ва аҳоли сонининг кўплигини ҳисобга олиб, маҳаллани иккига бўлиш масаласи ечилмади. Бир неча йилдан буён таъмирга муҳтож Найман, Чоржўй, Озод, Дархон қишлоқларидаги ички йўлларнинг тақдиридан ҳам бехабармиз. Шу кеча-кундузда бу йўллардан юриш жуда оғир. 41-мактабга борадиган йўл ҳам ҳамон ўша-ўша – лой, ўйдим-чуқур...

    Оқсоқолнинг гапларидан сўнг қишлоқ йўлларини кўриш мақсадида маҳалла ҳудудидан ўтган Жомбой – Пўлатдархон йўлига чиқдик. Дарвоқе, қабул чоғида аҳоли ушбу йўлнинг торлиги, тегишли йўл белгиларининг ўрнатилмагани ва транспорт воситаларининг юқори тезликда ҳаракат қилиши оқибатида бу кўчада тез-тез йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишини билдирган эди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маҳалла фаолларининг айтишича, бу масалалар ҳамон муаммолигича турибди. Йўл торлиги етмагандек, унинг икки томонида пиёдалар йўлаклари ҳам йўқ. Асфальтдан ташқари жойлар лойлиги сабабли пиёдалар йўлнинг транспорт воситалари қатнов қисмидан юришга мажбур бўлмоқда.

    Ушбу йўлдан Дархон ва Озод қишлоқларини боғлайдиган йўлга ўтдик. Аҳоли айтганича бор экан, бир замонлар асфальт ётқизилган бу йўлдан ҳозир транспорт воситаларининг юриши ҳам қийин. Кўчанинг яроқсиз ҳолга келиб қолганидан йўл ўрталарида катта-катта кўлмаклар ҳосил бўлган. Аҳолининг таъкидлашича, мутасаддилар ҳар гал бу йўл дастурга кирган, дейишади, аммо ҳеч бу дастур ижро этилмайди. Йўлнинг аҳволи эса йилдан йилга ёмон бўлиб бормоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маҳалла болалари 41-мактабга қатнайдиган йўлнинг тақдири ҳам бир неча йилдан буён шу ҳолатда. Яқинда аҳоли ҳашар қилиб, йўлга тош тўкиб, бироз тартибга келтирибди. Лекин бу ҳам вақтинчалик чора-да.

    Пўлатдархондаги йўлларнинг тақдири билан қизиқиб, туман ҳокимлиги томон йўл олдик. Туман марказига боргунча яна бир қатор ички йўлларга ҳам назар солдик. Қоратери, Кумушкент маҳаллаларида асфальт ётқизилган ёки қум-шағал тўшалиб, тартибга келтирилган кўчалар билан бирга таъмирталаб, ҳалигача лой-кўлмак йўллар. Айрим қишлоқ қабристонларига борадиган йўлларга тош ҳам тўкилмаган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Туман марказида ўтган йил бунёд этилган тиббиёт бирлашмаси даволаш-профилактика муассасалари атрофидаги йўллар ва автомашиналар тўхташ жойлари ҳам ўз ҳолича ташлаб қўйилган. Замонавий биноларга мос транспорт-коммуникация тизими яратилмаган.

    Эътиборимизни тортган яна жиҳат шу бўлдики, туман марказида ҳам, қишлоқларда ҳам айрим маҳаллаларда аҳоли ўз ҳовлиси олдидаги ариқларни тозалаб қўймагани ёки кўмиб юборгани оқибатида йўлда ёмғир сувлари тўпланиб қолган. Ваҳоланки, кўчанинг текис ва равонлиги, қатновга қулай бўлишидан аввало шу ерда яшовчи аҳоли манфаатдор. Маҳалла аҳли ҳам ўзлари юрадиган йўлнинг кичик таъмирлаш ишларини бажариши, ҳеч бўлмаганда ўз дарвозаси олдини тартибга келтириб қўйиши мумкин-ку.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Бугунги кунда корхонамиз тасарруфидаги 154 километр узунликдаги автомобиль йўлларида ўта таъмирталаблари ҳам, жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши керак бўлганлари ҳам бор, – дейди Оқдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бўлим бошлиғи Ш.Нортожиев. – Ўтган йил бу йўлларда 1 миллиард 553 миллион сўмлик таъмирлаш ишларини олиб бордик. Маҳаллий бюджет ҳисобидан 826 миллион сўм маблағ сарфланиб, 4,6 километр масофада қабристонларга олиб борувчи йўлларга асфальт бетон қопламаси ётқизилди. Жорий йилда бу ишлар кўлами яна ҳам кенгаяди. 2019 йилга мўлжалланган манзилли дастур асосида туманимиз бўйича жами 24,8 километрлик ички автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш режалаштирилган. Яъни, 35 объектда 5 миллиард 176 миллион сўмлик иш бажарилади. Дастурда туман марказидаги кўчалар, Озод-Дархон, Найман йўли ҳам назарда тутилган. Шунингдек, айни пайтда Лойиш шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи 4р-58а «Лойишга кириш» автомобиль йўлида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

    Демак, пўлатдархонликлар бу йилги дастур ижросини ҳам кутишларига тўғри келади. Балки бу гал уларнинг орзулари амалга ошиб, қишлоқ йўллари таъмирланар – буни вақт кўрсатади. Хуллас, жўжани кузда санаймиз-да.

    12.02.2019, 17:29   Изоҳ (0)   18311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 5 ёшли ўғлини ёғоч бўлаги билан уриб ўлдирган аёл 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    12.02.2019, 17:23

    Тошкентдаги «Семашко» шифохонасининг ҳамшираси 3-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди

    12.02.2019, 16:48

    Тошкентда 3 ёшли бола 3-қават деразасидан пастга тушиб кетди

    12.02.2019, 16:46

    Ички ишлар вазири: Уйма-уй юриш асносида 13 минг 716 муаммо аниқланди

    12.02.2019, 16:34

    Ҳомиладор келинойисини пичоқлаган йигитга суд ҳукм ўқиди

    12.02.2019, 16:22

    ФВВ: 14 февраль куни Қамчиқ довонида кучли қор ёғади, туман тушади, йўллар музлайди

    12.02.2019, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.