Юнусободда янги ишбилармонлик маркази — Yunusabad Business City қурилиши учун 240 га яқин уй бузилади, деб ёзади «Podrobno.uz».
Янги мажмуа Янги Шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасида қурилади, лойиҳанинг умумий қиймати тахминан 300 миллион долларни ташкил этади.
«Ҳозирда Отчопар-2 маҳалласи аҳолисини кўчириш бўйича тадбирлар режасини тайёрламоқдамиз. Уларда бир нечта имконият бўлади — бозор нархлари бўйича товон пули олиш ёки Сергелида қурилаётган янги кўп қаватли уйларга кўчиш. Улар, шунингдек, кўчиш учун Юнусобод туманидаги шаҳарчани танлаши мумкин. У ерда 20 гектар майдонда намунали коттежлар барпо этилади», — дейди Yunusabad Business City лойиҳасининг бош муҳандиси Дониёрбек Мўминов.
Унинг сўзларига қараганда, қурилиш ишларини баҳорда бошлаш режалаштирилмоқда, лойиҳа эса уч йил ичида якунланади.
Янги ишбилармонлик маркази 45,5 гектар майдонда жойлашади. Бу ерда савдо марказлари, кўнгилочар масканлар, офислар, маъмурий бинолар пайдо бўлади.
Изоҳ (0)