«Челси» Англия премьер лигасининг 26-турида «Манчестер Сити» клубига 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу лондонликлар учун 1991 йилнинг апрель ойидан буён энг йирик мағлубият ҳисобланади. Ўша йили Лондон клуби «Ноттингҳем Форест» жамоасига 0:7 ҳисобида ютқазган.
«Сити» билан кечган ўйинда Раҳим Стерлинг дубль қайд этган бўлса, Серхио Агуэро ҳет-трикка эришди. Ярим ҳимоячи Илкай Гундўғон ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
26-тур натижасига кўра, «Манчестер Сити» 65 очко тўплаган ҳолда (тўплар нисбатига кўра) мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. «Челси» эса 6-поғонада бормоқда (50-очко).
Лондонликлар АПЛ доирасида сўнгги 4 та учрашувда атиги бир марта ғалаба қозонди. «Манчестер Сити» (0:6), «Арсенал» (0:2), «Борнмут» (0:4) клубларига мағлуб бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)