• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адвокат шахсий қабул учун Бош прокурорга миннатдорлик билдирди

    Адвокат ўз ҳамкасблари, Адвокатлар палатаси ва Бош прокуратура ходимларига Facebook ижтимоий тармоғи орқали қилган мурожаатида шу ҳақда айтар экан, шахсий қабул учун Бош прокурорга миннатдорчилик билдирди ва барча адвокатларни бу имкониятдан фойдаланишга чақирди. Мурожаат матни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси нашрида келтирилган.

    Фото: Prokuratura.uz

    Фото: Prokuratura.uz

    «Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг зиммасидаги иш ҳажмидан келиб чиқиб, у тергов ва суриштирув органлари мансабдорлари ёки судлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари устидан қилган шикоятлари бўйича адвокатларни қабул қилишга имкон топа олмайди деб ҳисоблаган эдим, — дейди ўз мурожаатида адвокат А.С.Пашковский.

    — Аммо аслида бундай эмаслиги маълум бўлди.

    Мен 2019 йил бошида дастлабки тергов ва тергов ҳибсхонаси мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан бир неча маротаба процессуал шикоятлар берган эдим.

    Шунга кўра 2019 йилнинг 8 февраль куни Бош Прокурор Отабек Баҳритдинович мени ўзининг қўл остидаги раҳбар ходимлари билан биргаликда шахсан қабул қилиб, шикоятим мақсадини диққат билан эшитди ҳамда айрим ўринларига аниқлик киритиб олди.

    Шундан сўнг шикоят қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари мансабдор шахсларига нисбатан зудлик билан тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида қабулда иштирок этаётган ваколатли ходимларига кўрсатма берди. Уларнинг зиммасига адвокатларнинг касбий фаолиятига доир ҳуқуқлари бузилиши бўйича тушган ҳар қандай шикоятлари ҳақида Бош прокурорга шахсан ҳисобот бериш ва уларни зудлик билан ўрганиб чиқиб, айбдорларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўриш вазифаларини юклади.

    Шунингдек, Бош прокурор шу пайтдан бошлаб адвокатларнинг касбий ҳуқуқлари ўз назоратида бўлишига ва унга риоя этилмаслиги юзасидан хавотирга ўрин йўқлигига мени шахсан ишонтирди».

    Мурожаатнома рус тилида бўлиб, иқтибос эркин таржимада келтирилмоқда.

    Мурожаатга сабаб жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси сайтида адвокатларнинг касбий фаолиятларига дахл қилиниши юзасидан ўтказилган аноним сўровнома асосида тайёрланган маълумотнома эълон қилингач, аввалига мазкур маълумотнома ҳақидаги хабарлар, кейин эса унга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан билдирилган муносабатлар ОАВда кетма-кет ёритилган ва бу ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамага сабаб бўлган эди.

    Шундан сўнг Адвокатлар палатаси сайтида яна бир Хабарнома пайдо бўлди.

    Унда, жумладан, Бош прокурор ва Адвокатлар палатаси раиси ўртасида учрашув бўлиб ўтганлиги маълум қилиниб, бундан кейин адвокатларнинг касбий фаолиятларига доир ҳуқуқларнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар Адвокатлар палатаси раиси билан бигаликда Бош прокурор томонидан ҳам шахсан назоратга олиниши таъкидланди.

    Адвокатлар палатаси сайтида эълон қилинган мурожаатномада адвокат Пашковский ушбу ваъданинг қанчалик ҳақиқат эканлигига ўз мисолида гувоҳ бўлганини баён қилар экан, бунинг учун Бош прокурорга миннатдорчилик билдиради ва айни пайтда Олий суд раиси томонидан ҳам худди шундай йўл тутилиб, суд тизими ходимлари томонидан адвокатларнинг касбий ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини назоратга олиш ва бартараф этиш учун уларни шахсан қабул қилишни ташкил этишига умид билдиради.

    Шунингдек, адвокат ўз ҳамкасбларини ҳам фаолликка ундаб, фаолиятлари давомида касбий ҳуқуқларига турли идоралар мансабдор шахлари томонидан дахл қилинганида сусткашлик қилмасдан, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширишга, бу йўл билан масала ҳал бўлмаганида эса бу ҳақда Бош прокуратурага мурожаат қилишга чақиради.

    Айни пайтда бу жараёнда адвокатлар ўзи ва раҳбариятнинг қимматли вақтларини ҳурмат қилиши лозимлигини ҳам таъкидлайди.

    11.02.2019, 15:18   Изоҳ (0)   18223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент матбуот хизмати: Ихтиёр Абдуллаев икки марта оғир операцияни бошдан кечирган

    11.02.2019, 15:08

    «Дарё» суриштируви: Фарғонадаги уйлар бузилиши вақтинчалик тўхтатилдими? Уйлар нега бузилаётган эди?

    11.02.2019, 14:40

    Россиядаги вақтинчалик ушлаб туриш марказларидан 500 дан ошиқ киши Ўзбекистонга қайтариб келинди

    11.02.2019, 14:20

    Қашқадарёдаги пахта тозалаш заводида кузатув камераси ўчирилиб, 213 млн сўмлик чигит ўғирлангани аниқланди

    11.02.2019, 13:59

    Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбари лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Абдусалом Азизов эгаллади

    11.02.2019, 13:32

    Ўзбекистонда Webster университетини очиш бўйича келишув имзоланди

    11.02.2019, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Руминиянинг собиқ президентида ўпка саратони аниқланди

    Дунё | 26 июн, 21:00

    Нега биз кинодаги ёвуз қаҳрамонларни ёқтириб қоламиз?

    Лайфстайл | 26 июн, 20:50

    Тошкентда 2 тоннадан ортиқ наркотик модда ёқиб юборилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 20:42

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    Дунё | 26 июн, 20:31

    Францияда кучли момақалдироқ ва бўрон оқибатида икки киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 26 июн, 20:20

    Японияда роботлар ва сунъий интеллект хизмат кўрсатувчи янги технологик дўкон очилди

    Лайфстайл | 26 июн, 20:10

    Европа ва АҚШ Украина масаласида келишмовчиликка дуч келди 

    Дунё | 26 июн, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.